04 ноя 12:26
Янгиликлар
Бокс/ММА
Майк Тайсон: "Мен шоу кўрсатиш учун келдим"
Америкалик собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон блогер-боксчи Жейк Пол билан бўлажак жанги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Пол яхши жангчи. Аммо у ёш. У эндигина 10 та жанг ўтказди. Бизнинг тилимизда улар ҳаваскорлар дейилади. У қандай бокс тушади? Ишончим комил, у ринг бўйлаб югуриб юради. Мен уни тутиб, нокаутга учратишим керак.
Пол устидан қозонилган ғалаба менинг профессионал даражадаги энг яхши ғалабаларим рейтингига кирмаслиги аниқ. Мен шоу кўрсатиш учун келдим", деди Тайсон.
Пол ва Тайсон ўртасидаги бокс жанги 16 ноябрь куни АҚШнинг Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Фикрлар