UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

18 апр 08:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Майк Тайсон қайси жанг фаолиятидаги энг қийини бўлганини айтди

Теглар :  Майк Тайсон
Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, америкалик афсонавий боксчи Майк Тайсон профессионал фаолиятидаги энг қийин жанг ҳақида гапирди.

Майк айтган жанг 1987 йилнинг 30 май куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтган ҳамюрти Пинклон Томасга қарши жанг бўлиб чиқди. Ўшанда 20 ёшли Тайсон олтинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозониб, WBC ва WBA чемпионлик камарларини ҳимоя қилганди.

“Менимча, бу Пинклон Томас эди, у менинг энг қийин рақибим бўлган. Мен бу ҳақда ўйламаган эдим, лекин икки йил олдин дўстим менга кўрсатган видеони кўриб чиқдим. Мен унинг юзига 17 марта зарба бердим ва у йиқилди, лекин бу 17 та зарбадан кейин эди! 

Бу зарбаларнинг барчаси имкон қадар кучли бўлган ва у охирги зарбадан кейингина хушини йўқотди. Ва мен ўйладим: Бу менинг энг қийин жангим, у жағ қисмига берилган 17 та зарбага бардош берди!". 

Бу ҳақда Тайсон History Bites YouTube каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг