UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

10 янв 12:55
Янгиликлар

Футбол

Мбаппенинг “Реал Мадрид”га келиши мадридликларинг бошқа бир юлдузини кетишига сабаб бўлиши мумкин

“Реал Мадрид” Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаган тақдирда бошқа бир юлдуз футболчи билан хайрлашиши мумкин.

Бу ҳақида инсайдер Эдуардо Инда маълум қилди.

“Агар Мбаппе келса, кимдир “Реал”ни тарк этиши керак, чунки клуб янги футболчи учун пул топиши керак. Шунингдек, Мбаппе учун мадридликлар ҳужумчидан ҳам жой топиш керак. Франциялик ҳужумнинг исталган жойида ҳаракат қила олади. Мисол учун “тўққизлик” сифатида. Аммо бу ерга мадридликлар ёш иқтидор соҳиби Эндрикни олиб келишмоқда.

“Реал Мадрид” албатта кимнидир сотиши керак, чунки бу клуб учун зарур бўлган вазифа. Агар Мбаппе келса, кимдир кетиши ва бўш жой қолдириши керак. Кўп пул олишингиз мумкин бўлган футболчи эса бразилиялик Винисиусдир. Унинг трансфери орқали катта пул ишлаб олиш ва Мбаппе учун бўш жой яратиш мумкин”, — деган Инда.

Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум “Реал Мадрид” сафида 14 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 4 та голга узатма бор. Бразилияликнинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. Трансфермаркет ҳужумчини 150 миллион еврога баҳолаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг