UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

26 июн 08:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мексика мустақиллигига бағишланган Noche UFC турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР

13 сентябрь куни АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида навбатдаги UFC турнири ўтказилади ва бу event Мексика давлати мустақиллигига бағишланади.

UFC раҳбари Дана Уайтнинг расмий равишда хабар беришича, ярименгил вазнда жанг ўтказиб келаётган бразилияликлар Диего Лопес ва Жин Сильва Noche UFC 3, яъни UFC Fight Night 259 турнирининг марказий жангида октагонга кўтарилишади. Турнир 13 сентябрь куни АҚШнинг Техас штати, Сан-Антонио шаҳридаги Frost Bank Center аренада ўтказилади. 

Одатдагидек, ушбу турнир 16 сентябрь куни - Мексика мустақиллиги кунига бағишлаб ташкил этилади ва табиийки, карддаги жангчиларнинг кўпчилигини айнан шу юрт аралаш яккакураш усталари ташкил этиб беради. Бу ҳисоб бўйича учинчи Мексика турнири бўлиб, бундан аввалгиларининг асосий жанглари мос равишда Алекса Грассо ва Валентина Шевченко (Noche UFC) ҳамда Шона О’Мэлли ва Мераб Двалишвили (Noche UFC 2) ўртасида маҳобатли "Сфера" аренада ўтказилганди.

Маълумот учун, Диего Лопес (26-7) шу йилнинг апрель ойида Илия Топурия вакант қолдирган чемпионлик камари учун кечган жангда Алекс Волкановскига ютқазиб қўйганди. Жин Сильва (16-2) эса UFC октагонида ҳали мағлубият нималигини билмай келяпти. Дана Уайт Даъвогарлар турнири орқали дунёнинг энг кучли лигасига қўшилган Сильва кетма-кет 5 та жангда зафар қучди. 

Айни пайтда Диего Лопес ярименгил вазн UFC рейтингида иккинчи, Сильва эса 11-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг