30 янв 09:08
Янгиликлар
Мексикадаги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди
Промоушен раҳбарлари UFC on ESPN 64 турнирининг асосий жангини эълон қилишди. Ўта енгил вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган мексикалик Брэндон Морено австралиялик Стив Эрцегга қарши октагонга чиқадиган бўлди.
Аслида Эрцег 1 март куни Лас-Вегасдаги UFC Fight Night 253 турнирида қозоғистонлик Асу Алмабаевга қарши жанг ўтказиши керак эди. Аммо жароҳат сабаб Стив бу жангдан "ечилди" ва унинг ўрнига қозоғистонликка бразилиялик Алан Насименто янги рақиб сифатида берилди.
Маълумот учун, Стив Эрцег ўтган йилнинг май ойида ушбу вазн чемпиони Александр Пантожага қарши октагонга чиқиб, ҳакамлар қарорига кўра очколар ҳисоби бўйича ютқазиб қўйганди. Ўтган йилнинг августияда у кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу сафар Эрцег Кай Кара-Франсга биринчи раунднинг ўзида техник нокаут эвазига имкониятни бой берди.
Ушбу вазнда собиқ UFC чемпиони Брэндон Морено эса 2024 йилнинг ноябрь ойида кетма-кет икки мағлубиятдан кейин муваффақиятли тарзда қайта олганди. У тўлиқ давом этган жангда Амир Албазидан устун келган эди. Унгача мексикалик Александр Пантожа ва Брэндон Ройвалга мағлуб бўлганди.
Фикрлар