10 фев 07:56
Янгиликлар
Теннис
Мельбурн. Стефанос Циципас илк даврадан ўтди
Сайёрамизнинг олтинчи рақамли теннисчиси Австралиядаги «Улкан тож» мусобақасини муваффақиятли бошлади.
Греция вакили илк даврада Франциялик Жил Симонга қарши кортга чиқди ва рақибини қийинчиликсиз 6:1, 6:2, 6:1 ҳисобларида таслим этишни уддалади. Учрашув 1 соат 32 дақиқа давом этди.
Энди Стефанос Циципас иккинчи даврада мезбон теннисчи Танаси Коккинакисга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар