29 окт 12:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Мен ғалаба қозониш учун келдим": Ортис Ломаченкога қарши жанг олдидан баёнот берди
Енгил вазн тоифаси вакили Жемейн Ортис Василий Ломаченкога қарши жанг ҳақида гапирди.
Америкалик боксчи бор эътиборини ғалаба қозонишга қаратганини, шундан сўнг чемпионлик унвони учун курашишга умид қилаётганини айтди.
"Ломаченко ажойиб жангчи, лекин мен ғалаба қозониш учун келдим. Ғалаба қозонганимдан кейин чемпионлик учун курашишни мақсад қиламан ва орзу ҳақиқатга айланади", - деди Ортис.
Эслатиб ўтамиз, Ломаченко ва Ортис ўртасидаги жанг бизнинг вақт билан 30 октябрь тонгида Нью-Йоркдаги "Madison Square Garden" аренада бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар