13 окт 18:40
Янгиликлар
"Мен у қилган ишни унутмайман" Ломаченко Лопеснинг отаси билан бўлган низони эслади
WBA, WBO va WBC Franchise камарлари соҳиби Василий Ломаченко (14-1, 10 КО) ўзининг бўлажак рақиби Теофимо Лопеснинг отаси билан бўлган низони эслади. Ўшанда боксчининг отаси ўғли ҳақида гапиришни бошлаган ва бу гапларга бўлган Ломаченконинг реакцияси катта Лопесга ёқмаган.
"Мени фикримча Лопеснинг отаси бироз маст эди. У ўғли ҳақида гапиришни бошлади. Мени бу гапларга бўлган муносабатим катта Лопесга ёқмади. У "Мени ўғлим сени йўқ қилади, у сени янчиб ташлайди" деган эди.
Катта Лопес олдимга жуда яқин келди, дўстлари эса уни олиб қолишди. Бу аҳмоқона иш эди. Ақл билан қилинмаганди. Сен катта кишисан, нималар қиляпсан?
Албатта мен Теофимо билан жанг қиламан, лекин у нима қилганини хеч қачон унутмайман", - деди Лопес.
Фикрлар