UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Бунақасига ҳамма ҳам қодир эмас". Волкановски Махачев билан жангни эслади 0 19:36Промоутер Фьюри ва Жошуа ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 19:15Теофимо Лопес Шоҳжаҳон Эргашевни мағлуб этган боксчи билан жанг қилмоқчи 0 18:54Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан" 0 18:33Кремлёв IBA ва ХОҚ ҳақида: "Ўртамиздаги муаммо фақат Томас Бах ва унинг шериклари билан" 0 18:12Пойтахтимизда жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди + ФОТО 0 17:51Тайсон Фьюрига фаолиятини якунлашни маслаҳат беришди 0 17:30"Реал" "Ливерпуль"нинг икки футболчиси билан битим тузмоқчи 0 17:09Алекс Волкановски кимларни ММА тарихидаги энг зўри деб ҳисоблашини айтди 0 16:48Трамп АҚШда аёллар боксини тақиқламоқчи 0 16:27Алматида 20 ёшли қозоғистонлик жаҳон чемпиони ўлдириб кетилди 0 16:06Алонсо фақат битта ҳолатда "Байер"ни тарк этади 0 15:45"Ҳумо" кутилмаганда тажрибали дарвозабони билан шартномани бекор қилди 0 15:24"Ред Булл" 2025 йилги мавсум учун таркибини эълон қилди 0 15:03Бокс бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпионати 2025 йилда ўтказилади 0

18 май 18:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мэнни Пакьяо нокаутга учради. Филиппинлик бокс юлдузи мамлакат президентлиги сайловида ютқазиб қўйди. Бу қандай содир бўлди?

Теглар :  Мэнни Пакьяо
Филиппинлик энг машҳур инсон президентлик сайловларида қандай қилиб мағлуб бўлди?

Ўз вақтида энг буюк боксчилардан бири бўлган Мэнни Пакьяо ватанидаги президентлик сайловларида муваффақиятсизликга учради. Таъкидлаш керакки, бир неча йиллар аввал ҳам у ҳеч қандай шубҳаларсиз президентлик учун фаворит эди. Гарчи расмий натижалар ой охирида эълон қилинсада, Пакьяо аллақачон ютқазиб бўлган. "Боксчи ва спортчи сингари мағлубиятни қабул қиламан. Умид қиламанки, агар бу жангда мағлуб бўлсам ҳам, мағлубиятни бошдан кечирадиган сайловчиларим вақти келиб, барибир ғалаба қозонишади".

Ҳисоб-китобларга кўра, Пакьяо 98,32% овоздан, атиги 6,86%ини жамғара олган. Мэнни президент бўлиши учун 3,6 млн Филиппин фуқароси овоз берган. Сайловда Бонгбонг Маркос 31,1 млн овоз билан ғолиб бўлган. Президентлик учун 10 нафар номзод ичида Пакьяо йиққан овозлар учинчи ўринда. Лекин сиёсатда ҳам ҳудди боксдаги сингари фақатгина биринчи бўлиш муҳим.


Рингда тенгсиз бўлган Мэнни бу жангда қандай қилиб мағлуб бўлди?


Энг муҳим жиҳатлардан бири, Мэнни Пакьяо рингда ўзини босиб ололган, унинг қобилияти стратегияда бўлган — кучини тежай олган, жангнинг боришини кескин ўзгартира олган, рақибининг заиф нуқталаридан фойдалана олган. У тезлиги, нокаут қилувчи зарбалари ёрдамида саккизта вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган.

Бироқ, катта сиёсатдаги чемпионлик жангида, стратегик фикрлар Пакьяонинг заиф нуқталаридан бири бўлди — айнан шу жиҳат Мэннининг президентлик курсисига ўтиришига ҳалақит қилди, гарчи бир неча йиллар аввал унинг сайловларда ғалаба қозониши тахмин қилинган бўлсада.


Пакьяо сиёсатга кириб келганига 15 йил бўлди. У ўзига камбағаллар сенаторидек қарайди

Пакьяонинг мағлубиятини сиёсий тажриба билан ўлчамаслик керак — унинг Филиппин сиёсатида деярли 15 йиллик тажрибаси мавжуд ва Мэнни илк бор сайловларда қатнашаётгани йўқ. 2010 йилда у Конгресс сайловларида ғолиб бўлган (Филиппин парламентининг қуйи палатаси) ва мамлакат жанубидаги Сарангани провинцияси депутатига айланган. У рақиби, шу ҳудудда 30 йилдан ортиқроқ вақт давомида ишлаб келган Чиангбиан уруғи вакилига қараганда кўпроқ овоз тўплайди. Тўрт йилдан сўнг бўлиб ўтган сайловларда ҳам айнан бокс юлдузи яна ғалаба қозонади.

Пакьяо ўзининг сайлов дастурини келтириб ўтади: у камбағал ва ҳуқуқдан маҳрум филиппинликларни қўллаб-қувватлашни олдига мақсад қилиб олади. "Филиппинга ҳақиқатан ҳам камбағалларга ёрдам беришни хоҳлайдиган раҳбар керак", - дейди Пакьяо кампания давомида. "Мен ўзим ҳеч ким эдим, бу одамларнинг ҳис-туйғуларини жуда яхши биламан".

Мэнни 12 ёшлигида, отаси ташлаб кетган бир пайтда, мактабга боришни тўхтатади, онага эса бир вақтнинг ўзида олти болани боқиш осон эмасди, шу сабаб Пакьяо ишлай бошлайди. 14 ёшлигида у Филиппин пойтахти — Манилага бориб, қурилиш ишларида ўзини синайди, очликдан азият чексада, ишлаб топган барча пулларини онасига беради. Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида Мэнни бобосининг машғулотлар залида бокс билан шуғулланиб, тажрибали боксчиларга қарши жанг қилади — бу ҳам пул ишлашнинг бир йўли эди.

"Ёшилигимдаёқ жангчига айланган эдим, сабаби омон қолишим керак эди. Бошқа ҳеч қандай имконим йўқ эди. Суянадиган ҳеч кимим йўқ эди, ўзимдан бошқа. Менга боксда яхшироқ бўлишини тушуниб етдим ва оилам, ҳаётимни сақлаб қолиш учун қаттиқроқ шуғулландим", - дея ўз автобиографиясини ёзади Мэнни Пакьяо.

Филиппинлик миллионлаб камбағаллар учун Пакьяо ҳақиқий умид белгисига айланди, ҳатто жамиятнинг қуйи қатлами учун ҳам олға силжиш, буюк ва машҳур бўлиш учун имкон бор эди.

Конгрессда Мэнни ўзини кўрсата олмайди, парламентнинг учрашувларини жуда кўп ўтказиб юборади. Ахир унинг сиёсий фаолияти спортдаги фаолиятига ҳалақит қиларди — у янги вазн тоифаларида чемпионлик камарларини ютишда давом этарди. Лекин бу унинг мамлакатдаги обрўсига ҳеч қандай таъсир ўтказмади. 2016 йилда у Сенатда фаолият бошлашга қарор қилди, Мэнни бу сафарги сиёсий ғалабасини қийинчиликларсиз қўлга киритди, боксчи учун 16 миллион сайловчи овоз берган эди.

Пакьяо президент Дутертенинг "вориси" эди. Уни "жаллод", "Путиннинг дўсти" деб аташарди

Сенатор Пакьяонинг фаолияти сиёсатчи Родриго Дутертенинг 2016 йилда Филиппин президенти бўлганидан сўнг сезиларли даражада юқорилайди. Унинг ғалабаси сенсацион тарзда қўлга киритилган эди — сайловдан аввал социологлар Мэннини фаворитлар қаторига ҳам қўшмаган эди.

Президент Дутертега келадиган бўлсак, у Филиппин жанубида жойлашган Минандао оролидаги энг катта мегаполис — Давао шаҳрида 22 йил мэр бўлиб хизмат қилади. Пакьяо эса унинг ҳамшаҳари эди.

Мэннининг президентлик компаниясида асосий мавзу бу — наркомафияларга қарши кураш эди. АҚШ наркотикларга қарши кураш бошқармаси маълумотларига кўра, Филиппин 2016 йилда метафомин ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик марказлардан бирига айланган. Унинг ишлаб чиқариши йилига 8,4 млрд доллар деб баҳоланган.

Синтетик наркотикни ишлаб чиқариш ва тарқатишда ўн минглаб филиппинликлар қатнашган, наркомафиялар ортида эса федерал кучлар турар эди. Қўшимчасига, географик жойлашув туфайли, филиппинлик наркобизнесменларда катта наркотик партияларини бутун дунёга чиқариш имкони бор эди.


Пакьяонинг Хитойга ҳужуми кечирилмади. Ағдарилган диктатор Маркоснинг ўғли президентлик сайловларида ғолиб бўлди


Пакьяо 2021 йил май ойида ўз интервьюсида, Дутертенинг берган ваъдаларини бажармагинини айтди. Гап Филиппин, Хитой ва бошқа давлатлар атрофидаги Парасель ва Спартли ороллари ҳақида кетаётганди. Бу архипелаглар Жанубий Хитой ҳудудида қад ростлаган бўлиб, у ерда ҳеч ким истиқомат қилмас эди.

Ороллар иккинчи жаҳон урушидан сўнг баҳсли бўлиб қолди, бироқ улар учун ҳақиқий кураш 1990 йилларда, георазведкаларнинг ушбу архипелаглар ҳудудида нефт ва газнинг йирик захираси мавжудлигини аниқлаганидан сўнг бошланади.

Хитой миллий нефт корпорацияси (CNOOC) ҳисоб-китобларига кўра, ҳудудда 125 млрд баррел нефт, 14 трлн куб.метр газ заҳираси мавжуд эди. Бу ресурслар хитойликларни 33 йил "боқарди".

Бошқа мамлакатлар ҳалқаро ташкилотлар ва судларнинг қоидаларига бўйсунаётган бўлсада, Хитой оролларнинг катта қисмини шунчаки эгаллаб олган, улар майдонни кенгайтириб, ундан ҳарбий авиация мақсадида фойдаланмоқда, ороллар атрофида ҳарбий кемалар кезиб юришни бошлаган.

Дутерте илк марта президентлик учун номзодини қўйганида, Филиппин қоидаларига кўра оролларни қайтиб олишни ва шахсан мамлакат байроғини ўрнатиш учун боришини ваъда қилганди.

Ваъдалар амалга ошмади, Дутерте эса йирик масштабли миллий лойиҳаларни амалга ошириш учун кредит олиш мақсадида Хитойга яқинлашади. Пакьяо бунга шикоят билдирди, Дутерте эса бунга жавобан Мэннига халқаро даражадаги сиёсатни тушунишга ҳали жуда ёш эканини айтади. Мэнни узр сўрайди.

Рингда бўлгани каби, Пакьяо собиқ рақибига қарши ҳужумга ўтади: "Айни пайтдаги раҳбарият коррупция ботқоғига "ботган". Аммо Мэнни Пакьяо буни қандай тозалашни билади".

Бу муносабатларни узиш учун қадам эди. "Сен бола шунча йил ичида нима қилдинг?. Биз анча гаплашдик ва сен менга ҳеч қачон коррупция ҳақида гапирмагансан, фақат раҳбарият ва курсимизни мақтагансан. Бошладингми, энди тўхтама, аниқ далилларни келтир, агар бўлса", - дея асабийлашганди Дутерте.

Филиппиндаги президентлик сайловларини кузатган сиёсатшунослар бу хатонинг Мэнни учун ҳалокатли бўлганига ишонишади. У машҳурлигининг ўзи ғалаба қозониш учун етарли эканлигига ишонди, рақибларининг кучига кам баҳо берди. Натижалар эълон қилинган пайтда унинг рейтинги 11% ни ташкил этди - бу бошқа номзодлардан юқори эди.

Аммо Дутертеда сайлов учун ҳали бир йил бор эди, бу вақт кучлар мувозанатини тубдан ўзгартириш учун етарли эди. У вице-президентликка номзодини қўймади, унинг ўрнига қизи Сара тайинланди. Асосий эътибор 1986 йилда ҳокимиятдан ағдарилган Филиппин диктатори Фердинанд Маркоснинг 64 ёшли ўғли Бонгбонг Маркосга қаратилган эди.

Фердинанд Маркос Филиппинни 21 йил давомида бошқарган. Унинг ҳукмронлиги шафқатсиз сиёсий репрессия ва улкан коррупция даври сифатида тарихга кирган. У мухолифларни ўлдириб, қамоққа ташлаган, Конституцияни бекор қилган, бюджетни талон-тарож қилган, ўз фирмаларга пул тарқатган.

У армия ва полиция томонидан қўллаб-қувватланган оммавий халқ қўзғолонлари натижасида ҳокимиятни йўқотган. Инқилобдан олдин сайловлар бўлиб ўтган, унда ҳуқуқ ҳимоячиси Бенигно Акино Маркоснинг асосий рақибига айланиши кутилган эди. У умрининг 8 йилини Филиппин қамоқхонасида ўтказган, озодликка чиққандан сўнг АҚШга кетган, аммо диктатор билан рақобатлашиш учун қайтишга қарор қилган. Бироқ, Ақино Манила аэропортига етиб келганида ўлдирилган.

Ўлдирилган Акинонинг номзодлар рўйхатидаги ўрнини сиёсий тажрибага эга бўлмаган рафиқаси Коразон Акино эгаллади. Сайлов кечаси комиссия Маркоснинг ғалабасини эълон қилган, шундан сўнг пойтахтда тартибсизликлар бошланган - барча сўровлар Акинонинг ишончли ғалабасини кўрсатган. Маркос полиция ва армия ёрдамида норозилик намойишларини бостиришга ҳаракат қилади, бироқ улар ҳам халқ томонига ўтишади. Диктатор ва унинг оиласи, жумладан ўғли, Филиппиннинг бўлажак президенти Гавайи оролларига қочиб кетади ва 1989 йил, вафотигача шу ерда яшайди.

Филиппин Олий судининг ҳисоб-китобларига кўра, Фердинанд Маркос ўзининг 20 йиллик бошқаруви давомида бюджетдан тахминан 10 миллиард доллар ўғирлаган. Ушбу пулнинг бир қисми - тахминан 3,7 миллиард долларни - Филиппин ҳукумати қайтаришга муваффақ бўлди, аммо ишларнинг аксарияти судда қолиб кетди - Маркос активлар ва номзодлар ҳисобларини рўйхатдан ўтказган.

Унинг меросхўрлари ҳокимиятга қайтишни режалаштирмаганга ўхшайди. Ваҳоланки, президент Родриго Дутерте ўз фаолияти давомида диктаторни қайтариш учун кўп ишларни амалга оширди. Давлат оммавий ахборот воситалари кучли ҳукмдор қиёфасини яратди, унинг остида тартиб ҳукмронлик қилди, иқтисодиёт ривожланди. Қотилликлар ва ўғирликлар ҳақидаги маълумотлар АҚШда ишлаётган сиёсий рақиблар томонидан тарқатилган соҳта маълумотлар деб топилди. Бир неча йил аввал Дутерте Маркоснинг жасадини шахсий мақбарадан Манилага кўчиришга ва диктаторни мамлакатнинг таниқли фуқаролари учун имтиёзли қабристон – Қаҳрамонлар хиёбонига тантанали равишда дафн этишга қарор қилган эди.

Унинг ўғли Бонгбонг президентлик пойгасида қатнашиб, отаси ҳақидаги афсонани ёшлар орасида машҳур бўлган ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилишга ҳаракат қилди. Филиппин сайловчиларининг аксарияти Маркос диктатураси ағдарилганидан кейин туғилган ва унинг режими остида содир бўлган воқеаларнинг гувоҳи бўлмаган. Одамлар Бонгбонг томонидан катта пул олган машҳур блоггерларга бажонидил ишонишди.


Бонгбонг Маркос - Филиппиннинг бўлажак президенти

Пакьяо мағлуб бўлмаслигига ишонди. Сайловга бир ҳафта қолганида ҳам, ижтимоий сўровлар уни қўллаб-қувватлаш даражасини 6% гина кўрсатганида ҳам, у ғалаба қозонишига ишончи комил эканлигини айтишда давом этди. "Рингда мен ҳеч қачон сочиқ ташламаганман ва ҳозир ҳам бу ишни қилмайман", деди у. Бу сўровларнинг барчаси шунчаки бемаънилик. Улар Маниланинг ҳурматга сазовор қисмида минглаб одамлардан интервью олдилар ва буни бутун мамлакатнинг фикри сифатида қабул қилишди. Аммо бу социологлар жанубнинг ташландиқ, камбағаллар яшайдиган қишлоқларига етиб бормади. Ва уларнинг миллионлаб овозлари бор. Ҳаммаси мен учун”.

Аммо ҳақиқат Мэнни фойдасига эмас эди: у асосий сиёсий жангда ютқазди. Унинг учун ушбу рингдаги навбатдаги титул жанги энди олти йилдан кейин бўлиб ўтади. Бу орада у боксга қайтиши ҳам мумкин. Wоrld Boxing News ўз манбаларига таяниб, вақтининг салмоқли қисмини сайлов кампаниясига сарфлаган Пакьяо 2022 йил августида Лас-Вегасда боксга қайтиши мумкинлигини ёзмоқда. Унга WBА ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Эррол Спенс ёки WBО камари соҳиби Теренс Кроуфорд рақиблик қилиши кутилмоқда.

Буюк чемпион охирги марта 2021 йил августида президентликка номзод сифатида, Лас-Вегасда, кубалик Йорденис Угасга қарши WBА камари учун 12 раундлик жанг ўтказган. Букмекерлар ва экспертлар Пакьяони фаворит деб ҳисоблашган, аммо рингда икки йиллик пауза унинг формасига таъсир қилгани маълум бўлди. Жангда кубалик боксчининг қўли баланд келади. Биз ўша куни ҳар доим кўрган Мэннини кўра олмадик. Бунга қайсидир маънода боксчининг ёши ҳам ўз таъсирини ўтказгандек.


Sports.ru сайти асосида Диёр Мавлонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг