UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

01 июн 12:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мэнни Пакьяо ва Марио Барриос илк face to face маросимида иштирок этишди

Хабарингиз бор, саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони афсонавий Мэнни Пакьяо бир неча йиллик танаффусдан сўнг фаолиятини қайта тиклаганини эълон қилганди.

Филиппинлик 46 ёшли боксчи 20 июль куни яримўрта вазн тоифасида WBC чемпиони америкалик Марио Барриосга қарши рингга кўтарилади. Боксчилар илк face to face маросимида ҳозир бўлишди ва ташкил этилган матбуот анжуманида саволларга жавоб қайтаришди.

WBC ташкилоти Мэнни Пакьяони рейтингда Топ-10`таликка киритгани ва унга чемпионлик жанги бергани учун яхшигина танқид ёмғири остида қолиб кетганди. 

Маълумот учун, Мэнни проф боксдаги сўнгги расмий жангини 2021 йилнинг август ойида ўтказганди. Ўшанда у  кубалик Йорденис Угасга очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйган эди. Пакьяо проф рингда жами 72 та жанг ўтказиб, 62 ғалаба (39 таси муддатидан олдин), 8 мағлубият ва 2 дуранг натижа қайд этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг