25 июн 19:20
Янгиликлар
Мераб Двалишвили жанговор самбо бўйича АҚШ чемпиони бўлди
Грузиялик аралаш яккакураш устаси чемпион Шон О’Мэллининг камарига расмий даъвогар ҳисобланади. Мераб 2019 йилда жанговор самбо бўйича ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. АҚШ чемпионатида эса у барча рақибларини мағлуб этишни уддалади.
"Рақобатга чанқоқман. Қисқа муддатда чорлов бўлганига қарамай, Техасдаги чемпионатда иштирок этдим. Уйга жанговор самбо бўйича АҚШ чемпионатининг олтин медали билан қайтдим", - деди Двалишвили.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февраль ойида Анахаймда ўтган UFC 298 турнирида 33 ёшли Мераб Двалишвили икки вазнда собиқ UFC чемпиони Генри Сехудони очколар ҳисобига кўра мағлуб этган эди. Бу унинг кетма-кет қўлга киритган ўнинчи ғалабаси бўлганди. Мераб катта эҳтимол билан 14 сентябрь куни Лас-Вегасдаги "Сфера" аренасида ўтадиган UFC 306 турнирида Шон О’Мэллига қарши октагонга чиқади.
Фикрлар