UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

25 авг 15:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мераб Двалишвили: "Мен барча доғистонликларни ҳурмат қиламан, фақат бир кишидан ташқари"

UFC жангчиси Мераб Двалишвили бир киши ва унинг менежеридан ташқари барча доғистонликлар, хусусан Нурмагомедовлар жамоасини ҳурмат қилишини айтди.

Грузияликнинг нафратидаги яккакураш устаси Умар Нурмагомедов ва унинг менежери Ризван Магомедов экан. Мераб айнан шу икки кишига нисбатан нафратини яширмаслигини маълум қилди.

"Мен Умарнинг оиласини, Нурмагомедовлар оиласини жуда ҳурмат қиламан. Абдулманап Нурмагомедов... У билан тушган суратларим бор, уларни кўп марта эълон қилганман. Хабиб Нурмагомедов, Ислам Махачев... Мен бу жамоанинг барчасини жуда ҳурмат қиламан. Кўп йиллардан бери доғистонлик кўплаб дўстларим бор, уларга яхши муносабатдаман ва барча доғистонликларни, айниқса жангчиларни жуда ҳурмат қиламан.

Доғистондан менга ёқмайдиган ягона одамлар — бу Умар ва унинг айёр менежери. Унинг исми Ризван. Кейинчалик билишимча, мен тушунганимдек, айнан у Умарга [ижтимоий тармоқ] Хда менга нисбатан ҳурматсизлик қилишда, мени қўрқитишда ва ҳар хил ёмон, ҳурматсиз нарсаларни ёзишда ёрдам берган. Улар ҳатто менинг мамлакатимни ҳам ҳақоратли контекстда тилга олишди. Бу Ризван, унинг айёр менежери, Грузияда бўлган. У ерда унга жуда яхши муносабатда бўлишган, уни жуда яхши кутиб олишган. Аммо шундан кейин ҳам у менга ва менинг мамлакатимга нисбатан ҳурматсизлик қилди. У айёр йигит.

Булар доғистондан менга ёқмайдиган ягона икки киши. Мен ҳар доим ҳалол бўлганман. Агар кимдир менга ёқмаса, буни яширишга уринмайман. Ҳар доим ҳақиқатни айтаман. Мен ҳаммага ёқишга уринмаяпман. Менга сизларнинг севгингиз керак эмас. Мен қандай бўлсам, шундайман ва ўзимни бошқача кўрсатмоқчи эмасман. Мен Умар ҳақида ва у ҳақида нима деб ўйлашим ҳақида ҳақиқатни айтаман. Менимча, уни эркалатиб юборишган. У менга нисбатан ҳурматсизлик қилди. Мен ғазабдаман ва бу менга оғриқ беради. Ҳар сафар имкон туғилганда, у менга нисбатан ҳурматсизлик қилади", — деди Мераб журналист Ариэль Хельвани билан бўлган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг