22 мар 15:51
Янгиликлар
Футбол
Месси умумий гуруҳга қайтишга яқин
Аргентиналик футболчи индивидуал машғулотларни бошлади.
Американинг "Интер Майами" клуби ҳужумчиси Лионель Месси жароҳатидан тикланишга қайтишга яқин, деб хабар беради "Olé".
Хабар қилинишича, аргентиналик мутахассис физиотерапевт назорати остида индивидуал дастур бўйича машғулотларни бошлаган. Месси апрель ойида умумий гуруҳга қайтади.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси жароҳати туфайли Аргентина терма жамоасининг кейинги икки ўйинида – 23 март куни Сальвадор термасига қарши ва 26 март куни Коста-Рика термасига қарши ўйинда майдонга тушмайди. Ҳар икки учрашув АҚШда бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : Olé
Фикрлар