12 авг 08:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мейвезер Макгрегор билан жангдан кейинги режаларини ошкор қилди
Америкалик енгилмас боксчи Флойд Мейвезер икки йиллик танаффусдан сўнг аралаш қоидалар бўйича UFC чемпиони Конор Макгрегорга қарши рингга кўтарилади.
Америкалик боксчи 26 август кунига белгиланган ушбу жангдан кейин фаолиятини давом эттирмаслигини маълум қилди. Флойдни хатто 16 сентябрь куни ўтказиладиган ўрта вазн қироллари - Геннадий Головкин ва Сауль Альварес ўртасидаги жанг ғолиби ҳам қизиқтирмайди.
“Ўйлашимча, энди мени рад жавобини беришга мажбур қила олмайдиган таклиф бўлмайди. Менга хатто қанча гонорар таклиф қилишларидан қатъий назар, Головкин - Альварес жанги ғолиби ҳам қизиқ эмас.
Менежерим Эл
Хэймонга 26 август куни сўнгги жангимни ўтказаман”, - дея сўз бердим деди Мейвезер
ESPN телеканалига берган интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар