UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19Разамбек Жамалов, Заурбек Сидаков, Лайлохон Собирова ҳамда бошқа кураш юлдузлари иштирокида ўтган PWL 11 матбуот анжумани ва вазн ўлчаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:55Денис Истомин энди бўйдоқ эмас (ФОТО) 0 18:28"Макгрегор билан жанг қизиқарли бўлади" - Макс Холлоуэй 0 18:02"Барселона" Осимхен билан шартнома имзолаш режасини ишлаб чиқмоқда 0 17:41"Жин урсин бу вақтинчалик камарни" - Исраэль Адесанья 0 17:20Разамбек Жамалов катта танаффусдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақада қатнашади 0 16:58Mangu 2 турнири катта жангидан айрилди 0 16:40Фабио Каннаваро Эрондаги легионерларимиз, жароҳатлар, Обамеянгнинг Тошкентга келмагани ва бошқа масалалар ҳақида гапирди 0 16:24Жами 24 та жанг! Эртага ўтказиладиган PWL 11 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:02Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна" бош мураббийи этиб тайинланди 0 15:39"Бунинг 50 фоизи шоу бўлади" - Александр Усик 0 15:18"Конор Макгрегор кейинги жангини собиқ чемпионга қарши ўтказади" - Хельвани 0 14:55Жон Жонс Нганнунинг мурожаатига муносабат билдирди 0 14:29Суперлиганинг ҳар бир клубига 35 миллиард сўмдан ажратилиши режалаштирилмоқда 0 14:02Мераб Двалишвили Пётр Ян билан трилогия қачон ўтказилишини айтди 0

18 окт 11:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мейвезер тўртта вазнда собиқ жаҳон чемпионига қарши жанг қилади

Теглар :  Флойд Мейвезер
ProBox TV сайтининг маълумотларига кўра, афсонавий боксчи Флойд Мейвезер тўртта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майки Гарсияга қарши кўргазмали жанг ўтказади.

Ушбу жанг 9 декабрь куни бўлиб ўтади. Шунингдек, бокс оқшомида ўрта вазн тоифаси вакиллари Кит Турман ва Дэнни Гарсия ўртасида ҳам жанг ташкил этилади.

Мейвезер охирги марта шу йилнинг июнь ойида марҳум мафия раҳбари Жон Готтининг набираси Жон Готти IIIʼга қарши кўргазмали жанг ўтказганди. Ўша жанг оммавий муштлашув билан якунланган эди.

Майки Гарсия эса сўнгги бор 2021 йилда рингга чиққан, ўшанда у кутилмаганда испаниялик Сандор Мартинга очколар ҳисобида имкониятни бой берганди. Шундан сўнг у фаолиятини тугатганини эълон қилган эди.

Қизиғи, Мейвезер 2015 йилдан бери биринчи бор профессионал боксчи билан тўқнаш келади. Сўнгги бор у Андре Бертони мағлуб этганди. Шундан кейин Флойд Конор Макгрегор билан жанг қилган, кейин эса ММА жангчилари ва блогерлар билан кўргазмали жанглар ўтказган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг