UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

23 дек 16:25
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

Миллий спорт мукофоти: Ҳасанбой Дўсматов ва Диёра Келдиёрова ўзбек спортида йилнинг энг яхшилари бўлди (барча ғолиблар рўйхати)

Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида 2024 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда бир неча йўналишларда йилнинг энг яхшилари номи эълон қилинди. Унга кўра, икки карра Олимпиада чемпиони, боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов энг яхши эркак спортчи, дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова эса энг яхши аёл спортчи сифатида эътироф этилди. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов эса йилнинг энг яхши ёш спортчиси бўлди.

Барча ғолиблар рўйхати билан танишинг: 

Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Абдуқодир Ҳусанов (футбол)

Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Асадбек Тоштемиров (пара таеквондо)

Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси

Нопаралимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Пара шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси

Спорт тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Лола Абдуюсупова (“Спорт” телеканали режиссёри)

Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси: Нодир Тўйчиев

Йилнинг энг яхши спорт фотомухбири: Алмурат Мамадаминов (ЎзА)

Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Марина Якубова (“Спорт” телеканали мухбири)

Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Диана Саттарова (Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази)

Йилнинг энг яхши ҳаками: Зуҳра Абдуллаева (оғир атлетика)

Юксалаётган федерация: Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

Йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси: Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Йилнинг энг яхши спорт федерацияси: Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси

Йилнинг энг яхши пара терма жамоаси: Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси

Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси

Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Яҳё Якубов

Мухлислар меҳрини қозонган спортчи: Ситора Турдибекова (бокс)

Мухлислар меҳрини қозонган пара спортчи: Рўза Қўзиева (пара пауерлифтинг)

Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Нурхон Қурбонова (пара енгил атлетика)

Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Диёра Келдиёрова (дзюдо)

Йил кашфиёти: Разамбек Жамалов (эркин кураш)

Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Ҳусниддин Норбеков (пара енгил атлетика)

Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Ҳасанбой Дўсматов (бокс)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг