18 апр 17:27
Янгиликлар
Баскетбол
"Милуоки Бакс" NBA плей-оффидаги илк учрашувда "Чикаго Буллз"ни мағлуб этди
Милуокидаги "Fiserv Forum" аренада NBA Шарқий конференцияси плей-офф босқичининг 1/4 финал биринчи ўйини бўлиб ўтди.
Унда "Милуоки Бакс" жамоаси "Чикаго Буллз"ни мағлуб этди. Учрашув мезбонларнинг 93:86 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Милуоки"нинг ғалабасига энг катта ҳиссани 27 очко, 15 та рибанд қайд этган грециялик Яннис Адетокунбо қўшди.
Шунингдек, 24 очко, 17 рибанд ва 3 самарали узатма билан дабл-дабл қайд этган черногориялик Никола Вучевич "Чикаго"да энг сермаҳсул ўйинчи бўлди. Жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўйин 21 апрель, пайшанба куни Милуокида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар