UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

10 фев 20:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Миразизбек Мирзаҳалилов: "Асосий эътиборни умумий жисмоний тайёргарликни кучайтиришга қаратганмиз"

Айни пайтда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари навбатдаги йиғинни олиб бормоқдалар.

Биз ушбу йиғин ҳақида терма жамоамиз аъзоси, жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалиловнинг фикрлари ва олдиндаги режалар билан қизиқдик.

"5 февралдан буён Тошкент вилоятидаги "Янгиобод" ўқув базасида йиғин олиб бормоқдамиз. Бу сафарги йиғинимиз 19 февралга қадар давом этади. Айни пайтда асосий эътиборни умумий жисмоний тайёргарликни кучайтиришга қаратганмиз. 

Йиғиндан сўнг Болгарияда ўтказиладиган анъанавий "Странжа" халқаро мусобақасига йўл оламиз. Ушбу турнир Токио Олимпиадаси учун тайёргарликда муҳим аҳамиятга эга. Бу карантиндан кейинги илк халқаро мусобақа бўлади ва мен ушбу турнирдан олтин медаль билан қайтмоқчиман.

Насиб қилса, Токио Олимпиадасига муносиб тайёргарлик кўриб, Япониядан Ўзбекистонга ёруғ юз билан қайтиб келамиз", - деди Миразизбек Мирзаҳалилов.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг