19 мар 11:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Миразизбек Мирзахалилов уч йиллик танаффусдан сўнг проф рингга қайтмоқда
Чарм қўлқоп устамиз юртимизда Қирғиз Республикаси промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида ўз жангини ўтказади.
Ҳамюртимиз 11 апрель куни Фарғона шаҳридаги "Само" спорт мажмуасида Қирғиз Республикасининг Alatoo Boxing промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган проф бокс оқшоми доирасида рингга кўтарилади.
Ҳозирча Миразизбекга ушбу турнирда ким рақиблик қилиши ҳақида хабар берилмаган.
Маълумот учун, 31 ёшли Мирзахалилов проф фаолияти давомида ҳозиргача 4 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. У ўзининг охирги жангини 2023 йилда ўтказган эди.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар