UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Осиё Кубоги-2027. Мусобақада ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар маълум бўлди 0 13:00Осиё ўйинларининг бешинчи кунида қатнашаётган спортчиларимизнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 12:36Владимир Свечников Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди 0 11:13Алимханули WBO’нинг вакант чемпионлик камари учун рақиб олди 0 09:04Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон жамоаларига 8-турда қайси мамлакатлар рақиб бўлади? 0 21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0 20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0

21 ноя 08:08
Янгиликлар

Тадбирлар

Мирободда спортсевар оилалар ўзаро мусобақалашди

Теглар :  Миробод
Миробод тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида «Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи» шиори остида спорт мусобақаларини ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига бир қатор манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда аҳоли, хусусан оилалар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида «Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи!» спорт мусобақаларини ташкил этиш вазифаси ҳам юклатилган.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида кеча Миробод туман хокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда Миробод тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида «Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи» шиори остида спорт мусобақаларини ташкил қилди. Унда тумандаги «Чинор», «Юксалиш», «Янги Қўйлиқ» ҳамда «Зиёнур» маҳаллаларида истиқомат қилувчи спортсевар оилалар ўзаро мусобақалашди.

Қизғин, муросасиз ва энг муҳими, дўстона руҳда ташкил этилган мусобақалар якунига кўра 1-ўринни «Зиёнур» маҳалласи номидан қатнашган Камоловлар оиласи қўлга киритган бўлса, 2-ўрин «Юксалиш» маҳалласида яшовчи Умаровлар оиласига насиб этди. 3-ўринни эса «Чинор» маҳалласидан Акбаровлар оиласи эгаллади.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек спорт мусобақаси иштирокчилари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг