UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

24 авг 09:02
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Мўминжон Абдуллаев: "Ушбу ғалабамни Мустақиллик байрамимизга бағишлайман"

Хабарингиз бор, юнон-рум курашчимиз Мўминжон Абдуллаев Осиё ўйинларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Биз ушбу муваффақиятдан сўнг спортчининг фикрлари билан қизиқдик.

"Финалда жанг қилган қозоғистонлик рақибим жуда кучли спортчи эди. У икки карра Осиё ўйинлари ғолиби ҳисобланади, шунингдек, икки карра жаҳон чемпионатида ҳам совриндорлар қаторидан ўрин олишга муваффақ бўлган. Унга қарши жиддий тайёргарлик билан гиламга чиқдим. Мана, насиб қилган экан уни мағлубиятга учрата олдим. Ярим финалда эса эронлик полвондан устун келдим. У ҳам кучли спортчи эди.

Ушбу муваффақиятга эришганимдан жудаям хурсандман. Мени қўллаб-қувватлаган барчага, ватандошларимизга, ота-онам, оила аъзоларимга, барча-барчага раҳмат айтмоқчиман.

Мустақиллик байрами яқинлашиб келмоқда. Қўлга киритган олтин медалимни айнан ушбу байрамимизга бағишлайман. Барчага раҳмат", - деди Мўминжон Абдуллаев.

Эслатиб ўтамиз, Абдуллаев юнон-рум курашининг -130 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этди. У мусобақа давомида Жанубий Корея, Тожикистон ва Эрондан ташриф буюрган полвонларни мағлуб этиб, финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда эса қозоғистонлик Нурмакан Тиналиевдан 8:0 ҳисобида устун келди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг