26 май 15:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
“Монстр” Иноуэ энди учта вазн тоифасида жаҳон чемпиони
Япония пойтахти Токио шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилди.
Оқшомнинг марказий жангида япониялик “Монстр” Наоя Иноуэ (16-0, 14 КО) 53,5 кг вазнда WBA Regular чемпиони британиялик Жейми Макдоннелл (29-3-1, 13 КО)га қарши рингга кўтарилди.
Макдоннелл учун бу еттинчи чемпионлик ҳимоя жанги эди. Иноуэ эса бошқа вазн тоифаси вакили сифатида рингга чиқди. Жанг биринчи раунддаёқ якунига етди.
Япониялик боксчининг кетма-кет кучли зарбаларини ўтказиб юборган Макдоннелл қийин аҳволга тушиб қолди. Иккинчи нокдаун ҳолатидан сўнг рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Бу билан 25 ёшли Иноуэ 3та вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланди.

Ҳавола :
Манба : iSport
Ўхшаш янгиликлар
09:52
Осиё чемпионати: Аёллар ўртасидаги энг яхши натижа Ҳиндистон ва Қозоғистонда, боксчиларимиз нечанчи? 0
Фикрлар