21 апр 10:10
Янгиликлар
Теннис

Монте-Карло “Мастерс”. Зверев мезбонлар вакилидан устун келди
Франциянинг Монте-Карло шаҳри мезбонлик қилаётган теннис бўйича “Мастерс” сериясига кирувчи нуфузли турнир ўзининг қизғин палласига кирди.
Мусобақанинг соврин жамғармаси 5 миллион 238 минг 735 еврони ташкил қилади. Дунёнинг тўртинчи ракеткаси Александр Зверев мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Германиялик теннисчи франциялик Ришар Гаскени мағлуб этди.
Икки соату 39 дақиқа давом этган учрашувда Зверев дунёнинг 34-ракеткаси бўлиб турган Гаскедан 4:6, 6:2, 7:5 ҳисобида устун келди. Энди Зверев финал чиптаси учун япониялик Кеи Нишикорига қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Фикрлар