UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Ўзбекистон 7 нафар боксчи билан Жаҳон кубоги финалига етиб келди 0 18:25Ислам Махачев: "Эверестга чиқиш? У ерда намоз ўқишнинг имкони борми?" 0 17:53Царукян Адесаньяга "ответ" қилди: "Ичкиликдан кўра стрим қилиш яхшироқ" 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев: "Яна катта жанг таклиф қилишди, мен эса..." 0 16:56Мбаппе шарафига номланган тилла балиқ ЖЧнинг 10 та ўйини ғолибини топди 0 16:24Разамбек Жамаловнинг RAF Лигасидаги илк рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 15:50Мейвезер - Замбидис жанги барбод бўлиш хавфи остида қолди 0 15:19Махачевдан умид қилган Пратес кейинги жанг учун шартнома олди 0 14:48Монтелла Туркиянинг ЖЧ-2026`дан чиқиб кетгани ҳақида: "Мамлакатнинг умидлари катта эди – афсусдаман" 0 14:22Руслан Чагаев Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026`даги дебютига муносабат билдирди 0 13:53Спорт миллатни улуғлайди. Олимпия умидлари орамизда 0 13:20Турки Ал аш-Шайх "бокс инқилоби"ни режалаштирмоқда 0 12:46Португалияга қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:08Жаҳон кубогининг 1/2 финалига энг кўп иштирокчи Ўзбекистондан етиб келди! 0 11:34Асосий тўқнашуви Темировнинг вазнидаги даъвогарлик жанги бўлган UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0

22 авг 07:43
Янгиликлар

Токио-2020

МОҚ Бош котиби Токио-2020 ташкилий қўмита вакиллари билан суҳбатлашди

жорий йилнинг 24 март куни Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Япония Бош вазири Синдзо Абэ шу йили бўлиб ўтиши белгиланган Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларини кейинги йилга қолдириш бўйича келишувга эришишган эди.

Унга кўра, Токио-2020 Олимпия ўйинлари 2021 йил 23 июль – 8 август кунлари бўлиб ўтади. Муддати бир йилга ўзгартирилган Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ҳам тайёргарлик режасини ўзгартириб юборди. Лекин, қўйилган вазифа ўша-ўша.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сонли қарори ижросини таъминлаш шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2019 йилдаги 01-14/1-2921 сонли 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинлари давомида Ўзбекистон делегациясини қўллаб-қувватлаш учун мухлисларни жалб қилиш ва Токио шаҳри (Япония)да Ўзбекистон кунини ўтказиш тўғрисидаги 11- Мажлис баёнларини бажариш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташаббуси билан Токио-2020 Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси билан видеоконференц мажлис ташкил этилди. Учрашувда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайратбек Фозилов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитасининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Мажлисда Олимпиада даврида делегациямиз вакиллари, юртимиздан борадиган томошабинларга барча қулайликларни яратиш, Токио шаҳрида улар учун транспорт, озиқ-овқат ва турар-жой масалаларини ҳал қилиш каби асосий масалалар кун тартибидан ўрин олди. Учрашув якунида МОҚ Бош котиби ташкилий қўмита вакилларидан юқорида келтириб ўтилган масалаларда амалий ёрдам кўрсатилишини сўради. Шунингдек, Ўзбекистон томони ҳамкорлик ишларини доимо давом эттиришга тайёр эканлигини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг