UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

05 ноя 14:49
Янгиликлар

Дзюдо

МОҚ президенти халқаро машғулот йиғинига ташриф буюрди

Теглар :  ДзюдоМОҚ
Ўзбекистон дзюдо федерациясига қарашли Дзюдо марказида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди.

Тўғри, ҳали йиғинга таклиф этилган терма жамоалар тўлиқ Тошкентга келиб улгуришмади. Шундай бўлса-да,  дзюдочиларимиз билан бирга Қирғизистон ва Грузия терма жамоалари ҳам машғулотларга киришишди. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов Дзюдо марказида бевосита машғулотларни кузатди. Рустам Мавзурович мураббийлар ва дзюдочиларимиз билан суҳбатга киришар экан, Олимпиадада уларга катта ишонч билдирилаётгани, давлатимиз томонидан бунинг учун барча шароитлар яратиб берилаётгани, бунга жавобан Токиодан медаллар билан қайтиш кераклигини урғулади. Меҳмон дзюдочиларга эса таклифга лаббай деб жавоб бериб, Тошкентга келганликлари учун миннатдорлик изҳор қилди. 

Маълумот учун, бугун Миср терма жамоаси катта делегация билан юртимизга етиб келади. Режа бўйича эртадан тўлиқ таркибда халқаро ўқув-машғулот йиғини давом эттирилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг