UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Mangu 4 турнири қачон бўлиши айтилди 0 18:28Бибисара Ассаубаева ва Қозоғистон спорт тизими: нега жаҳон юлдузи Президентга мурожаат қилишга мажбур бўлди? (мутолаа учун) 0 17:55Ҳақиқий феномен: жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ноёб рекордлар. Уларнинг кўпчилиги ярим асрдан ошиқ вақтдан бери янгиланмаяпти 0 17:23UFC жангчиси АҚШ ва Эрон можароси вақтида ракеталар ҳужумини қандай бошдан кечирганини эслади 0 16:49Илия Топурия ярим енгил вазн тарихидаги энг буюк жангчи кимлигини айтди 0 16:22Макгрегор тикланиш вақтида тақиқланган моддалардан фойдаланган экан 0 15:54Радамель Фалькао: "Энг муҳим ўйин Ўзбекистондан бошланади" 0 15:28Дана Уайт Царукян Гэтжининг ғалабаси учун 1 млн доллар тикканлиги ҳақидаги хабарни рад этди 0 15:05Александр Усик Пентагонга ташриф буюрди + ФОТО 0 14:37Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026`да кимга мухлислик қилиши маълум бўлди 0 14:03ЖЧ эшик қоққанида ғалати ҳодиса: Мессининг паспорти интернетда тарқалди 0 13:31Хамзат Чимаев: "Мақсадим - RAF чемпиони бўлиш!" 0 12:48Алекс Перейранинг Оқ уйдаги жанги учун гонорари маълум бўлди 0 12:19Бугун Ўзбекистон крикет терма жамоаси Challenger Cup мусобақасидаги иштирокини бошлайди 0 11:26Аргентина ва Месси ЖЧ-2026 да ҳали ҳеч ким енга олмаган "лаънат"га дуч келади 0

12 фев 14:16
Янгиликлар

Таэквондо

МОҚ раҳбари “Fujairah Open” қаҳрамонлари билан суҳбатлашди

Теглар :  Fujairah OpenМОҚ
БААнинг Фужайра шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада таэквондочиларимиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашган эди.

Ўзбекитон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ушбу турнир қаҳрамонлари билан яқиндан суҳбатлашди.

Учрашувда "Fujairah Open” қаҳрамонлари билан билан бирга бир қатор ёшлар ҳам иштирок этишди. Суҳбат давомида МОҚ раҳбари таэквондочиларимизни янада руҳлантириб, янги марраларни забт этишга чорлади.

“Йилни кўтаринки кайфиятда бошлаб олдик. Кейинги мусобақаларда ҳам шундай юқори натижалар кўрсатишингизни тилаймиз. Олимпия ўйинлари кўрсатдики, бизда ажойиб жамоа шаклланган. Мураббийларимиз Сизларга бор билимлари, меҳрларини беришга тайёр. Давлатимиз бизни қўллаб-қувватлайди ва барча шароитларни яратиб беради. Қолгани ўзимизнинг қўлимизда”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Суҳбат давомида мураббийлар штаби ва шифокорлар билан таэквондочиларимизнинг саломатлиги, ўқув-машғулот йиғинларининг режаси ҳақида фикр алмашилди. МОҚ раҳбари бу бўйича батафсил маълумот олиб, қўшимча тавсиялар берди. Шундан сўнг таэквондочиларимиз навбатдаги машғулотларини олиб боришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг