UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

31 май 12:09
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ раҳбари спорт фахрийларидан маслаҳат сўради

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ўтмишнинг ёрқин спорт фахрийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Ушбу учрашув спорт фахрийлари ва МОҚ президенти ўртасида ташкил этилди. Унда ташкилот қошида спорт фахрийлари, таниқли олимлар ва арбоблардан иборат Жамоатчилик Кенгашини тузиш ва улар билан ҳамкорликда ишлаш борасида суҳбат борди.

Учрашувда Рустам Шоабдураҳмонов спорт фахрийларининг соғлом турмуш тарзи ва спорт оммавийлигини ошириш борасида тутган ўрни хусусида тўхталиб ўтди.

- Сизлар ўзбек спортининг “Олтин генофонди” саналасиз. МОҚ қошида тузиладиган Жамоатчилик Кенгаши ўзбек спортини янги босқичга олиб чиқишда катта ёрдам беради. Биз сизнинг бой тажрибангиздан фойдаланишимиз керак. Орангизда спортимиз тараққиётига, унинг бугунги зафарларига тамал тошини қўйган мутахассислар бор. Ҳозирда барча спорт федерацияларида моддий-техник базани янада мустаҳкамлаш борасида иш бошлаяпмиз. Сизлардаги тажриба ва иштиёқ билан спортимизнинг шонли тарихини қайта тиклаймиз.

Мазкур учрашувда бокс, оғир атлетика, қиличбозлик, футбол, спорт курашлари, бадиий ва спорт гимнастикаси, шунингдек, илмий соҳа йўналишларида шуҳрат қозонган авлод вакиллари қаторида сув полоси, чим устида хоккей каби спорт турларида Собиқ Иттифоқ терма жамоаси билан жаҳон чемпионати, Олимпия ўйинларида муваффақиятли қатнашган спортимиз фахрийлари ҳам қатнашди.

Таъкидлаш жоиз, МОҚда бўлган йиғилишда пойтахтимизда истиқомат қилаётган фахрийларгина қатнашди холос. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси келгусида барча ҳудудлардаги спорт фахрийлари билан ҳам изчил ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларнинг улкан тажрибасидан спортимиз тараққиёти ва Олимпия ҳаракати ривожи йўлида фойдаланишни мақсад қилган.

photo5440620037066041996.jpg

photo5440712632265976532.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг