UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

27 ноя 15:03
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ раҳбари ва спорт вазири ОАВ ходимлари билан учрашди + ФОТО (тафсилотлар)

Бугун "Севимли" телеканали биносида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

Тадбирда шунингдек Ўзбекистон спорт ташкилотлари фаҳрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов, таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳам спикерлар сифатида иштирок этишди.


Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган суҳбатда спорт йўналишида фаолият олиб борувчи ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутасаддиларга мурожаат қилишди. 

"Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида айни пайтда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишларни халққа етказиб беришда оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ҳамкорлик катта аҳамиятга эга. Шу сабабли, таклифингиз, қандай мурожаат бўлса кўриб чиқишга тайёрмиз", - деди Дилмурод Набиев.


МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов эса бу сафарги Олимпия циклида ўзгача ёндошув асосида тайёргарлик кўрилаётгани, шу билан бирга ёш спортчиларни тарбиялаш ҳам асосий масалалардан бири эканлигига тўхталиб ўтди. 

"Токио Олимпиадаси учун 100 та лицензия қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида спортчиларимиз учун барча шароитлар яратилган. Молиявий рағбатлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Спортчилар учун тиббиёт, психология, илмий йўналишларда ҳам иш олиб борилмоқда. 

Шу билан бирга 2022 (ўсмирлар), 2024 йили ўтказиладиган Олимпия ўйинлари учун ҳам тайёргарлик ёддан чиқиб қолгани йўқ. Шу мақсадда кадет ва ёшлар терма жамоаларимизга ҳам эътибор қаратилмоқда", - деди Рустам Шоабдураҳмонов. 


Тадбир давомида шунингдек спорт федерацияларидан маълумот олиш, у ерда фаолият олиб бораётган матбуот хизматлари фаолияти ҳақида ҳам сўз борди. Таэквондо, бокс, дзюдо каби спорт федерациялари матбуот хизмати фаоллиги алоҳида эътироф этилди. 

Шунингдек, юртимизда қишки спорт турларини ҳам ривожланириш лозимлиги, бу борада Самарқанд, Андижон ва Қорақапоғистонда ҳам муз саройлари бунёд этилиши таъкидланди. Бундан ташқари спортчиларимизни халқаро мусобақалардан кутиб олиш тизими, уларнинг натижаларини ёритиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. 


Азиз Тўхтамуродов

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг