UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

18 ноя 12:26
Янгиликлар

Дзюдо

МОҚ раҳбарияти ва Тезкор штаби аъзолари Ўзбекистон дзюдо федерациясига ташриф буюришди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Тезкор штаби олимпия спорт турларини ўрганиш режасига мувофиқ Ўзбекистон дзюдо федерациясига ташриф буюрди.

Унда МОҚ раиси Р. Шоабдураҳмонов, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси А.Камилов, МОҚ раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи, Тезкор штаб раҳбари Ш.Ташматов, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори А.Садиков, яккама якка кураш турлари бўйича РОСММ раҳбарияти иштирок этди.

Ўрганишлар чоғида Токио-2020 ва Париж-2024 ўйинларига тайёргарликнинг бориши масаласи муҳокама қилинди. Дзюдочиларимиз Олимпия ўйинларида мунтазам равишда совриндорлар сафидан жой эгаллаб келишгани ҳам улардан натижа кутишга ҳақли эканимизни англатади.

Пандемия шароити бўлишига қарамасдан, мамлакат дзюдочиларига нуфузли мусобақалар олдидан ўқув-машғулот йиғинларини тўлақонли ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. 

Хабарингиз бор, пойтахтимиздаги Дзюдо марказида Грузия, Миср, Қирғизистон терма жамоаларининг етакчи спортчилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтаётган эди. 

Айни пайтда қирғизистонлик дзюдочилар йиғинни якунлаб, ўз юртига қайтиб кетишган. Грузия ва мисрлик полвонлар эса ҳамюртларимиз билан машғулотларни давом эттиришмоқда.

МОҚ раҳбари терма жамоа мураббийлари ва спортчилар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммолар, рейтинг зонасидаги позицияси, асосий рақиблари, техник ва тактик жиҳатдаги камчиликлар, саломатлиги борасидаги масалалар билан қизиқди. 

Ўзаро савол-жавоблар полвонларимизнинг олдиндаги мусобақаларга шай экани, йўлланмалар учун курашга тайёрлигини кўрсатди.

Учрашув якунида Тезкор штаб аъзолари спортчиларимизнинг келгуси фаолиятига омад тилашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг