UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Эркин курашчи Мирзо Ҳайитов PWL 11 турнирида россиялик рақиб билан жанг қилади 0 14:22Андрей Пуляев Нурсултон Рўзибоев билан жанг анонсига муносабат билдирди 0 14:01Чемпионлар лигасида ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди 0 13:40Порье Махачевни ортиқча вазнда айблади 0 13:19Чарльз Оливейра Оқ уйдаги асосий жангни суғурталамоқчи 0 12:58Тошкент Осиё ўйинларига саралаш вазифасини бажарадиган қитъа биринчилигига мезбонлик қилади 0 12:37"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум! 0 12:16Шара "Қароқчи" Буллетга рақиб берилди 0 11:55Миразизбек Мирзахалилов уч йиллик танаффусдан сўнг проф рингга қайтмоқда 0 11:34Нурсултон Рўзибоев россиялик жангчига қарши октагонга чиқади + ФОТО 0 11:13Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик 0 10:46Мелиқўзиев кутишда давом этади: Ресендис ўз камарини Мунгиядан ҳимоя қиладиган бўлди 0 10:20Тошкентдаги Жаҳон кубогида қатнашувчи таркибимиз маълум 0 09:57Муҳаммад Мокаевнинг кейинги рақиби UFC cобиқ чемпиони бўлиши мумкин 0 09:33Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди 0

28 фев 11:27
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚда спорт федерациялари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди

Миллий олимпия қўмитасида спорт ассоциациялари ва федерациялари раҳбарлари билан учрашув ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчановлар ҳам иштирок этишди. 

Учрашувдан мақсад бугунги кунда Ўзбекистонда ривожланиш учун салоҳияти бор, бироқ айрим сабабларга кўра ривожланишда оқсаётган спорт турларида учраётган муаммоларни бартараф этиш, спорт федерациялари раҳбарларининг таклифларини кўриб чиқишдан иборат бўлди.

"Шу пайтгача Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида велосипед спорти федерацияси учун база бўлганди. Ҳозирга келиб, қолган вилоятларимизда ҳам велосипед спортини ривожлантирмоқдамиз. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам вазият яхши томонга ўзгарди. Наманган, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида маҳаллий ҳокимиятлар ёрдами билан янги велосипедлар харид қилинмоқда. Шу билан биргаликда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида велоспорт бўйича қабул квоталарини кўпайтиришимиз лозим. Кадрлар масаласида ҳам муаммолар мавжуд. Кучли мутахассислар фақат пойтахт ва Тошкент вилоятида бор", - деди велосипед спорти федерацияси раиси ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев. 

Таэквондо WTF бўйича бугунги кунда Республикамизда 350 нафарга яқин мураббий иш олиб бораётганлиги қайд этиб ўтилди. Пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган терма жамоалар ўқув-машғулот базасида барча шароитлар мухайё этилган бўлсада, вилоятларда самарадорликка эришиш, терма жамоалар учун муносиб номзодларни етиштириб бериш учун ассоциацциянинг ҳудудий бўлимларини спорт анжомлари, хусусан, электрон техник воситалар билан таъминлаш зарурлиги айтилди.

Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раиси Аламжон Муллаев эса терма жамоалар учун алоҳида ўқув-машғулотлар базаси ниҳоятда зарурлигини таъкидлаб ўтди.  

"Йил давомида каратэ ватани ҳисобланган япониялик тўрт нафар мураббий юртимизга ташриф буюриб, ўзбекистонлик спортчи ва мураббийлар учун ўқув семинарлари ва машғулотлар ўтказиб беришди. Яъни терма жамоамиз аъзолари ва уларнинг устозлари ҳам назарий, ҳам амалий билимларини ошириб олишди. Яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида делегациямиз учун камида иккита медаль тақдим этмоқчимиз", - деди каратэ федерацияси раҳбари. 

Теннис федерацияси вакиллари ҳам ўзларини қийнаётган муаммоларни айтишди. Шу билан биргаликда Шоакрам Исроилов спортнинг ушбу турида соғлом рақобат етишмаётганлиги, Денис Истомин ва Ирода Тўлаганова каби теннисчиларимизга ҳалигача муносиб ўринбосарлар етишиб чиқмаганлиги хақида куюниб гапирди. Бу борада федерацияда ишларни жонлантириш, мураббийлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш, ўқув-машғулотлар сифатини ошириш бўйича топшириқлар берилди.     

Гандбол бўйича Ўзбекистон қизлар терма жамоалари Осиё миқёсида яхши натижалар қайд эта олишгани бугун кўпчиликка маълум. Қолаверса сўнгги 3 йил ичида қизларимиз турли ёш тоифаларида уч марта жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этишди. Федерация раҳбарлари Индонезияда ўтказиладиган Осиё ўйинларида ҳам гандболчиларимиз совринли ўринлар учун кураш олиб  боришларини маълум қилдилар. 

Баскетбол соҳасида ҳам муаммолар талайгина. Энг асосий муаммолардан бири сифатида терма жамоамиз учун алоҳида база мавжуд эмаслиги қайд этилди. Гарчанд Ашхободда бўлиб ўтган жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида 3Х3 баскетбол бўйича аёллар терма жамоамиз финалгача етиб бориб, кумуш медалани қўлга киритган бўлсада, спортнинг ушбу турини ривожлантириш ва оммавийлаштириш масаласида ҳали кўпгина ишлар амалга оширилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Қиличбозлик бўйича эса сўнгги пайтларда анча ривожланиш кўзга ташланмоқда. "Яқин вақт ичида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган вилятларида қиличбозлик билан шуғулланиш учун заллар барпо этилди. Андижонда бутун бошли янги мажмуа фойдаланишга топширилди. Тошкент шаҳрида ҳам қиличбозлик билан шуғулланишга яхши шароитлар бор. Вилоятларда ҳокимликлар билан биргаликда машғулот заллари яратиш учун ишлар олиб борилмоқда", - деди қиличбозлик федерацияси раиси ўринбосари Муҳаммад Ҳумоюн Ибрагимов. 

От спортида ҳам етарли муаммолар мажуд. Федерация вакили Элдор Анорбоевнинг айтишича, бугунги кунда мазкур спорт туридаги ютуқлар асосан хусусий от спорти мактаблари ҳисобига қайд этилмоқда. Шу томонларни ҳисобга олган ҳолда Олимпия захиралари коллежи, ЎзДЖТИда ҳам бу борада керакли ишлар олиб борилиши лозимлиги қайд этилди. 

Йиғилишда маълум бўлдики, кўпгина спорт турлари учун спорт базалари катта муаммо бўлиб турибди. Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов мазкур муаммолар албатта чуқур ўрганиб чиқилишини, ўзбек спорти ривожи йўлида учраётган муаммолар бартараф этилиши учун керакли барча чоралар амалга оширилишини қайд этиб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг