UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

04 май 08:36
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚда яна бир йиғилиш ўтказилди

Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Бош котиб Жасур Матчанов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети ректори Комил Ярашев ва университет профессор-ўқитувчилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда мураббийлар тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, университет битирувчиларини мураббийлик соҳасига янада қизиқтириш, ёш мураббийлар учун илмий-методик қўлланмалар яратиш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университетини ҳар йили юзлаб талабалар битириб чиқишади. Аммо, уларнинг ҳаммаси ҳам кейинчалик мураббийлик соҳасини танламайди. Аксинча, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, молия ёки иқтисодий йўналишларда фаолият олиб боришни маъқул кўрадилар.

Айнан шунинг учун ҳам университет битрувчиларини мураббийлик касбига қизиқтириш, келажакда улардан етук мутахассислар тайёрлаш масаласи бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. 

Учрашув давомида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети қошида терма жамоалар учун малакали мураббийлар етказиб бериш бўйича махсус илмий гуруҳ ташкил этишга келишиб олинди. Ўз навбатида, Жасур Матчанов ҳам Миллий олимпия қўмитаси ушбу жараёнда фаол иштирок этишини таъкидлаб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг