UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0

07 янв 07:55
Янгиликлар

Футбол

Моуриньо "Милан"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Теглар :  МоуриньоРома
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Милан"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди (1:3).

"Ҳисоб 0:2 бўлиб турган пайтда ҳам биз ўйнаётгандик, аммо Рик Карсдорп четлатилганидан сўнг барчаси тугади. 

Аммо шуни ҳам айтишимиз керакки, ўйинимиз кучсиз эди. Дастлабки икки голни кўрсак, улар биз оддий вазиятларда тўпни йўқотганимиздан кейин содир бўлди. Ўйин сифати етишмади. Учрашувда реферининг иши ҳам, жамоамнинг ўйини ҳам менга ёқмади. 

Ҳакам характер кўрсата олмади. VAR аралашиши мумкин эди, аммо ўйин давом эттирилди. Биз кичкина одамлармиз. 

Барчасини дархол тушундим. 6-7 ойдан буёр "Рома"даман. Бундай муносабатга кўникяпман, гарчи кўникмаслик керак бўлсада. 

Бугун яхши ўйин кўрсата олмаганимизни ҳам инкор этмайман. Таркибимиз ўртача даражада ва биз ҳам турнир жадвалининг ўртасида кетмоқдамиз. Бу айнан "Рома"нинг жойи. Биз бугун кўп хато қилдик. Гап тактикада эмас, индивидуал қарорларда эди. 

Энг ёмони - биз бирорта ҳам очко тўплай олмадик. Аммо мен бу интервью тугаганидан сўнг кейинги ўйинга тайёрланишни бошлайман ("Ювентус" билан). Баҳс қийин бўлади. 

Бизда қийинчиликлар бор, аммо биз кучайишга ҳаракат қиламиз", - деди Моуриньо. 

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ўйиннинг 76-дақиқасида захирадан Тэмми Абраҳамнинг ўрнига майдонга туширилди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг