05 апр 15:51
Янгиликлар
Футбол
Моуринью “Челси”га қайтиши мумкин
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуринью собиқ клубига қайтиши мумкин.
“Челси” раҳбарияти португалиялик мураббий вариантини ўрганиб чиқмоқда. Клубдагилар 60 ёшли мутахассисни ҳали ҳам Лондонда уйи борлигини билишади. Шунингдек, “Кўклар” мухлислари ҳам Жозенинг қайтишига қарши эмас. “Челси”дагилар жамоани тажрибали ва катта номга эга мураббий бошқаришини исташмоқда ва бу талабга Моуринью тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Моуринью “Челси”да 2004-2007 ва 2013-2015 йилларда ишлаган. Унинг амалдаги жамоаси билан 2024 йилга қадар шартномаси бор.
Ҳавола :
Манба : sports.ru
Фикрлар