UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

27 авг 11:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муҳаммад Маддалена билан жанг қиладиган Махачевга маслаҳат берди

Яримўрта вазна собиқ UFC чемпиони Белал Муҳаммад Жек Делла Маддаленага қарши жангда ўзи йўл қўйган хатони Ислам Махаев ҳам такрорлашидан ҳавотирда.

Асли фаластинлик Белал Исламга Маддаленга қарши жангда таваккал қилмасликка, беллашувнинг бошидаёқ рақибини партерга тушириб, мағлуб этишга ҳаракат қилишга чақирди. 

"Менимча, Ислам шунчаки жангни партерга ўтказиши керак. Унинг партердаги ҳаракати анча яхши. Жек "стойка"дан кўра айнан партерда жуда кўп хатоларга йўл қўяди. Махачев эса бундан фойдаланиши мумкин. У дарҳол Маддаленани партерга тушириши керак. Агар Ислам тик ҳолатда жанг қиладиган бўлса, унинг бу вазндаги гавда тузилиши ҳамда зарба кучи панд бериб қолиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, воқеалар ривожи қандай бўлишидан қатъи назар, мен бу жангни қизиқиш билан кузатаман. Боиси, чемпионлик камарини қайтариб олмоқчиман", - деди Белал The Schmo нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Ислам Махачев ноябрь ойида Нью-Йоркдаги "Мэдисон Сквер Гарден" аренасида бўлиб ўтадиган UFC 322 турнирида яримўрта вазн тоифасида чемпионлик камарини Жек Делла Маддаленадан тортиб олишга уриниб кўради. Маддалена бу чемпионлик камарини айнан Белални мағлуб этиш орқали қўлга киритганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг