10 июл 10:27
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди
Конор Макгрегорнинг мураббийи Жон Кавана ирландиялик жангчи энди енгил вазн тоифасига қайтишни режалаштирмаётганини ва фаолиятини ярим ўрта вазнда давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.
Айнан шу вазнда Макгрегор UFC 329 турнирининг марказий жангида Макс Холлоуэйга қарши реванш ўтказади.
"Конорнинг яна енгил вазнда жанг қилиши учун ҳақиқатан ҳам жуда муҳим бир воқеа содир бўлиши керак. Ҳозир ярим ўрта вазнда иштирок этиш унга жуда қулай. Бу вазн лимитига тушиш ҳам осонлашган, қолаверса, унинг гавда тузилиши ҳам шу тоифага мос келади. Куч борасида ҳам унда муаммо йўқ.
Бундан ташқари, Конорнинг қўллари одатдагидан анча узун — деярли орангутанники каби. Шу сабабли у ўзини жуда ишончли ҳис қилади. Ҳатто шундай дейиш мумкинки, у эгилиб ўтирмасдан ҳам пойабзалининг ипини боғлай олади", — деди Кавана Yahoo Sports нашрига.
Ҳавола :
Манба : Yahoo Sports
Фикрлар