08 июн 10:41
Янгиликлар
Мурат Гассиевнинг рингга қайтиш муддати айтилди
Бу ҳақда боксчининг мураббийи Виталий Сланов хабар берди.
"Мурат ҳозир Владикавказда. У машғулотда астойдил ишлаяпти. Ёзнинг охирларига унинг жанги бўлиб ўтади. Рақиб Топ-10 рейтингидан жой олган жиддий боксчи. Айни пайтда тайёргарликнинг биринчи босқичи давом этмоқда", – дея Слановнинг сўзларини келтирмоқда "15-регион" нашри.
Маълумот учун, 29 ёшли Мурат Гассиев профессионал рингда 2011 йилда дебют қилган. 2016 йилнинг декабрь ойида биринчи оғир вазн тоифасида IBF чемпионлик камарини қўлга киритганди. Ўшанда у ватандоши Денис Лебедевни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. 2018 йилнинг февралида кубалик Юниер Дортикосни таслим этиб, рақибининг WBA камарини тортиб олганди. Ягона мағлубиятини Александр Усикдан қабул қилиб олган.
Фикрлар