31 янв 08:24
Янгиликлар
Бокс/ММА
Муроджон Аҳмадалиев икки йўналишда жаҳон чемпиони!
Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев бугун икки йўналиш чемпионлиги учун жанг қилди.
WBA ва IBF йўналишлари чемпионлиги учун ўтказилган жангда Муроджон америкалик Даниель Романга қарши рингга кўтарилди.
12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Якунда ғолиб очколар бўйича ҳисобландми. Унга кўра ҳакамлар 113:115, 115:113: 115:113 ҳисобларида Муроджон Аҳмадалиевнинг ғалабасини қайд этишди.
Шу тариқа, Аҳмадалиев ўзбек бокси тарихида икки йўналишда чемпион бўлган илк боксчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача ўзбекистонлик боксчилардан Артур Григорян ва Руслан Чагаев жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритганди. Аммо, юртдошларимиз ичида ҳали хеч ким икки йўналишда чемпионлик камарига эга чиқмаганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар