19 дек 10:57
Янгиликлар
Муроджон Аҳмадалиев: "Иноуэга қарши жангим бўлади. Фақат озгина вақт керак"
Тошкент халқаро аэропортида у тантанали кутиб олинди. Кутиб олиш жараёнида у навбатдаги жангини япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга қарши ўтказишини айтди.
"Уни икки маротаба жангга чорлагандим, иккаласидаям у қочди. Бошқа рақиблар билан жанг қилди. Ҳозир яна бошқа рақибга (Гудман) қарши жанг қилади.
Биз фақат чемпионлик камарини истаймиз, барчасини вақт кўрсатади. Ўзбекистонга қолган камарларни ҳам олиб келиш ниятим бор.
Кейинги жангим Иноуэ билан бўлади. Фақат озгина вақт керак. У Гудман билан жанг ўтказганидан сўнг 10 кун ўтиб, барчаси аниқ бўлади. У Гудман билан жангдан 10 кун ўтиб, промоутерлик савдоси бошланади. Бизнинг жамоа Иноуэнинг жамоаси музокараларни бошлайди", - деди Аҳмадалиев.
Фикрлар