UZ

Сўнгги янгиликлар

07:02БАА қирғизистонлик 10 нафар боксчига виза бермади 0 18:52Жорж Форманнинг Олимпиадада қўлга киритган олтин медали кимошди савдосига қўйилди 0 18:31"Мальорка" Рафаэль Надални тақдирлади + ФОТО 0 18:10"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди 0 17:49Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси яна кўтарилди, қолганлар 82, 22, 20 поғонага пастлашди 0 17:28Майк Тайсон Фьюрини рингга қайтишга чақирди 0 17:05"Кейинги жангим шифокорларга боғлиқ" - Аспиналл 0 16:39Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда 0 16:16Усик 1990 йилларда ҳам катта юлдуз бўла олармиди? Майк Тайсон жавоб берди 0 15:55Макс Холлоуэй нега Оқ уйдаги турнирда жанг қилиш имконияти каттароқ экани ҳақида гапирди 0 15:30"Ҳамма барчасини тушуниб турибди". Царукян UFC дивизионидаги вазият фонида мухлисларига мурожаат қилди 0 15:08Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин 0 14:47"Уни синдираман". Чендлер — Макгрегор билан Оқ уйдаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 14:24Энтони Жошуа тарихдаги энг кучли супероғир вазн боксчилари рўйхатини айтди ва бунга ўзини ҳам қўшди 0 14:01Икки нафар каратэчимиз Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди 0

01 июл 14:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев Тошкентга қайтиб келди

КАКА Ватанга қайтди.

Муроджон Аҳмадалиев 25 июн куни WBА камарини Рони Риосдан муваффақиятли ҳимоя қилди. Бугун боксчимиз Тошкентга қайтиб келди. КАКА тантанали тарзда кутиб олинди ҳамда ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди:

"Иккинчи раундда қўлимдан жароҳат олдим, ринг ташқарисида мураббийлар, дўстларим ишлашим кераклигини қайта-қайта такрорлашяпти. Лекин ўзимдан ўтаётганини ўзим биламан. Қўлимни оғриғи миямга чиқиб кетяпти. Оғриқ билан мураббийни кўрсатувини қабул қилиш жуда қийин. Зарба беришга берасиз, лекин кейинги раундларга қўлингиз бардош бермайди. Охирги раундда таваккал қилдим, чуни ортга йўл йўқ эди. Жароҳатга қарамай олдинга ҳаракат қилдим ва ғалаба қозондим.

Битта жангга 3-4 ойлаб тайёргалик кўрамиз, диета қиламиз. Битта жароҳат учун шунча тайёргарликни нега йўққа чиқаришим керак? Нима бўлишидан қатъи назар, меҳнатга яраша ўзингизни кўрсатишингиз керак. 

Рингни ичида бўлаётганларни боксчини ўзи яхши ҳис қилади. Мен мураббийларни кўрсатмасини бажаришга ҳаракат қилмоқчиман, бироқ таваккал қилсам кейинги раундларда қандай ишлайман деган қўрқув ҳам бўлди. Лекин нима бўлса бўлди, қўлим синиб кетса ҳам охиригача тушаман дедим. 

Бу жангни фаолиятимдаги энг қийини дейишим мумкин.

Бурчагимдагилар раундлар оралиғида бирданига 3 хил тилда кўрсатма беришди...

У вақтда айтмоқчи эдим, тўхтанглар, битта-битта гапиринглар, деб. Ичимдан нима ўтаётганини биляпман, навбат билан гапиринглар, ҳаммаси яхши кетяпти, демоқчи эдим... Ҳамма гапиряпти, қўлимни оғриғи миямга етиб келяпти. Бундай ҳолатда атрофдаги гапларни қабул қилиш ҳам қийин. Чунки спортчини ўзи билади, нима кўпроқ тўғри эканлигини. 

Фултоннинг чорловига қандай муносабатдаман?

-Промоутер, менежерларимиз бу масалада музокоралар олиб боришади. Катта эҳтимол билан кейинги жангим Фултонга қарши бўлади"

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг