09 ноя 06:21
Янгиликлар
Бокс/ММА
Муроджон “Кака” Аҳмадалиев WBA камарини ҳимоя қилади, рақиб маълум + ФОТО
Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиевнинг профессионал боксдаги бешинчи жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши аниқ бўлди.
Унга кўра, ҳамюртимиз 24 ноябрь куни АҚШнинг Атлантик Ситисида рингга кўтарилади. Ҳамюртимизнинг рақиби Исаак Зарате бўлади. Аҳмадалиев ушбу 10 раундга мўлжалланган жангда ўзига тегишли бўлган WBA Inter-Continental Super Bantamweight Title чемпионлик камарини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Аҳмадалиев профессионал фаолияти давомида тўрт маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг учтасини у нокаут эвазига ўз фойдасига ҳал қилган.
Америкалик 27 ёшли Зарате эса 22та жанг ўтказиб, 16та ғалабага эришган. Учта жангда дуранг қайд этилган ва яна 3та баҳсда мағлубиятга учраган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар