UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

27 сен 13:19
Янгиликлар

Тадбирлар

Муваффақиятга илмий ёндашув ва илғор тажрибалар орқали эришилади

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти томонидан “Олимпия ва паралимпия спорт турларини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, таълим жараёнини халқаро стандартларга мослаштириш ва бошқарув тизимини рақамлаштириш, педагогик ва илмий салоҳиятни янада ошириш ҳамда олиб борилаётган тадқиқот ишлари сифатини тубдан яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар спорт соҳасида қўлга киритилаётган ютуқларга омил бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларнинг ижроси таъминланаётгани ўтган йил Хитойда ўтган Осиё ўйинлари, шунингдек жорий йил Франция пойтахтида якунланган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларидаги натижаларда ўз аксини топди. 

Мамлакатимизда маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, уларни юқори натижаларга эришишини таъминлашда халқаро тажрибанинг жорий этилиши, бошқарув тизимида рақамлаштиришга ўтиш сари ташланган қадам ҳам ўзига хос пойдевор бўлди, дейиш мумкин. 

Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти томонидан “Олимпия ва паралимпия спорт турларини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари” мавзусида ўтказилган республика илмий-амалий анжуманида шу ҳақда сўз борди. 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Р.Маткаримов, Ўзбекистон Спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари М.Арзиқулов ва бошқалар Ўзбекистон спортида кейинги йилларда эришилаётган ютуқлар, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида тўхталди. 

Анжуман давомида спорт соҳасида ёш олим ва етакчи мутахассисларни, мураббийларни тайёрлашнинг аҳамияти ҳамда бу йўналишда эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар қизғин муҳокама қилинди. 

Хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларидан келиб чиқиб, келгуси йил қитъа ёшлари ўртасида мамлакатимизда ўтадиган “Тошкент-2025” Осиё ўйинлари, қолаверса 2028 йилги Олимпиада ўйинларига спортчиларни тайёрлашда илмий-методик ёндашув зарурлиги, давлатимиз раҳбарининг “Париж-2024” иштирокчилари билан учрашувда соҳа мутасаддилари олдига қўйган вазифаларга сидқидилдан ёндашилиши лозимлиги билдириб ўтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг