UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

25 ноя 11:22
Янгиликлар

Дзюдо

Музаффарбек Тўрабоев янги вазн тоифасида татамига чиқади

7-8 декабрь кунлари Япония пойтахтида дзюдо бўйича йилнинг энг сўнгги мусобақаси – Токио “Катта Дубулға” турнири бўлиб ўтади.

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг расмий сайтида ҳамюртимиз, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Музаффарбек Тўрабоев +100 кг вазн тоифасида рўйхатдан ўтказилган. Хўш, Музаффарбек энди бошқа вазн тоифасида курашадими? МОҚ матбуот хизмати спортчи билан боғланиб, бу саволга ойдинлик киритди.

— IJF сайтида сиз Токио “Катта Дубулға” турнири иштирокчилари рўйхатида турибсиз. Фақат янги вазн тоифасида. Ҳақиқатдан ҳам +100 кг тоифасига ўтдингизми?

— Ҳа, ушбу мусобақада янги вазнда иштирок этаман. 5 декабрь куни Токиога учиб кетишни режалаштирганмиз. Дастурга кўра, 8 декабрь куни татамига чиқаман. Кўрсатилганидек, Токиода +100 кг вазн тоифасида курашаман.

— Баъзи мутахассислар Сизни янги циклда +100 кг да курашади деяпти. Шу тўғрими?

— Йўқ, янги циклда ўзимни вазним (-100 кг)да қоламан. Ҳозир вазн ташламаётганим учун +100 кгда ўз имкониятимни синаб кўрмоқчиман.

— Сизнинг севимли усулингизни келиб чиқиши қандай? Ўзингиз ёқтириб қўллашни бошлаганмисиз ёки кимдир сизга шу мос тушади деб қўйиб берганми?

— Бу усулни воҳамизнинг таниқли полвонларидан бўлган отам ўргатган. Мураббийим Улуғбек ака Азизов билан уни ривожлантирдик. Терма жамоа таркибига кирганимдан сўнг Нурали ака Қобулов ва Илиас Илиадислар билан усулни янада ишлаб, мана шундай кўринишга келтирдик. Уни мукаммаллаштиришда барча мураббийларнинг меҳнати бор. Куч – бирликда, дейилганидек, бунга ҳам кўпчиликнинг бирлашиши сабаб бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг