20 авг 16:42
Янгиликлар
Футбол
Мюнхен 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилмоқчи
Мюнхен кенгаши 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финал баҳсини “Альянц Арена”да ўтказиш бўйича шаҳар аризасини маъқуллади.
“2025 йилда Мюнхен энг юқори савиядаги йирик халқаро спорт мусобақаларини қабул қилишга қодир эканини яна бир бор исботлади. Бундай турнирларни такроран ўтказиш Мюнхенни дунёга меҳмондўст, спортни севадиган ва юқори самарадорликка эга ташкилотчи шаҳар сифатида намоён этиш учун ажойиб имконият бўлади”, – деди мэр Доминик Краузе.
ЕЧЛ-2027/28 финали ўтказиладиган жойни УЕФА ижроқўми 2026 йилнинг сентябрь ойи ўрталарида белгилайди.
2027 йилги ЕЧЛ финали эса Мадриддаги “Метрополитано” стадионида бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : Yahoo Sports
Фикрлар