UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Ўсмир боксчиларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:22Сарвар Зафаржонов Осиё чемпиони! 0 19:01Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти" 0 18:39"Отаси миллиардер бўлсада, дангаса эмас". Эксперт Царукян ҳақида гапирди 0 18:17"Жуда ҳайронман". Имавов Чимаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:52"Ҳали 100 фоиз эмас". Усик келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:26"Барселона"нинг ёзги асосий транфер мақсади маълум 0 17:01"Афсуски, бу амалга ошмайдиган кўринади" - Нганну Жонс билан жанг ҳақида гапирди 0 16:48Қарши ОПСТТМ ходимлари ва спортчиларининг пойтахтга сафари самарали бўлди 0 16:39Жейк Пол Дана Уайт ўзига тақиқ қўйганини айтди 0 16:22БУММ! Рамазон Темиров UFC чемпионлиги учун собиқ даъвогар билан жанг қилади, рақиб топ-10дан! 0 16:16Чимаев қанча муддатга жанглардан четлатилгани аниқ бўлди 0 15:51Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубогининг навбатдаги баҳсида ишлайди 0 15:27Фрэнсис Нганну: "Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман" 0 15:05Афсонавий Гарри Каспаров Синдаровни яна бир афсонага қиёслади 0

06 ноя 08:22
Янгиликлар

Теннис

Надаль иштирок этмайдиган АТР Якуний турнирига қуръа ташланди

11-18 ноябрь кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасидаги ATP Якуний турнири бўлиб ўтади.

Маълумки, Якуний турнирда дунё рейтингининг кучли саккизталигидан жой олган ракетка усталари бош соврин учун баҳсларга киришишади. Кеча Лондонда ушбу нуфузли мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилди. 

Биринчи гуруҳдан Новак Жокович, Александр Зверев, Марин Чилич ва Жон Изнер жой олишди. Америкалик Изнер дунёнинг биринчи ракеткаси испаниялик Рафаэль Надалнинг ўрнини эгаллади. Надаль жароҳати сабаб турнирда қатнашмасликка қарор қилганди.

Иккинчи гуруҳда эса Рожер Федерер, Кевин Андерсон, Кэи Нишикори ва Доминик Тим ўзаро баҳс олиб боришади. Аргентиналик Хуан Мартин Дель Потронинг ўрнини эса япониялик Кэи Нишикори эгаллади. 

Мана шу саккиз теннисчидан бири турнирга қадар жароҳат олса ёки бошқа сабаб билан мусобақада қатнашишдан бош тортса, уларнинг ўрнини хорватиялик Борна Чорич ҳамда россиялик Карен Хачанов тўлдиришади. Айнан шу икки ракетка устаси захира теннисчилари сифатида эътироф этилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг