28 фев 19:20
Янгиликлар
Теннис
Надаль кучли ўнликдан тушиб кетиши мумкин
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль 2005 йилдан буён илк бора жаҳон рейтингининг кучли ўнлигидан тушиб кетиши мумкин.
Агар канадалик Феликс Оже Дубайдаги турнирда ярим финалга қадар етиб борса, даниялик Хольгер Руне Акапулкода ярим финалгача етиб борса, польшалик Хуберт Гуркач эса Дубайда финалда ўйнаса бу рўй беради. Надаль кучли ўнликни тарк этиши учун мана шу учта ҳолат рўй бериши лозим.
Агар Надаль Индиан-Уэллсдаги "Мастерс"ни ўтказиб юборса, аниқ кучли ўнликдан тушиб кетади. Айни пайтда у жаҳон рейтингида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар