UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0 08:11Илья Сибирцев яна бир дастурда Ўзбекистон рекордини янгилади 0 07:30WBC Адамесга титулсиз жанг ўтказишга рухсат берди 0 19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0

28 июн 15:48
Янгиликлар

Болалар спорти

Наманган ИОЗМИда ёш спортчиларга яратилган шароитлар билан танишилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  НаманганИОЗМИ
Жимоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ишчи гуруҳ Наманган шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати фаолиятини ўрганди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ Наманган вилоятида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган аниқ дастурларни амалиётга жорий этиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, спорт турлари бўйича юқори натижаларни таъминлайдиган маҳоратли спортчилар билан миллий терма жамоаларни шакллантириш ва тренерлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ вакиллари кеча Наманган шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати фаолиятини ўрганди.

Ушбу спорт таълим муассасаси Наманган вилояти ҳокимининг 2005 йил 25 августдаги 212-сонли қарорига асосан Наманган Олимпия захиралари спорт коллежи номи билан ташкил этилган.

Таълим муассасасида бугунги кунда 6 та спорт зали, жумладан, спорт ўйинлар зали (48х24 м), кураш зали (12х30 м), оғир атлетика зали (12х30 м), гимнастика зали (18х42 м), бокс зали (18х36 м), кураш заллари (18х36 м) ўз фаолиятни кўрсатмоқда.

Ўрганиш давомида масъулларга ИОЗМИда спортчи-ўқувчиларга етарли шарт-шароитларни яратиш ҳамда Осиё ва жаҳон чемпионатларида ҳамда Олимпия ўйинларида юқори чўққиларни заб этиб, юртимиз байроғини юксакларга кўтарадиган иқтидорли спортчиларни тайёрлаш борасида кўрсатмалар берилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг