UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

08 апр 18:17
Янгиликлар

Футбол

"Насаф" — "Бухоро" учрашуви мезбони алмашди: Ўйин Бухорода ўтказилади

Теглар :  Суперлига
Суперлига 7-туридан ўрин олган "Насаф" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашув мезбони борасида ўзгариш юз берди.

ПФЛ регламентининг 14.8-бандига асосан, мазкур баҳс Бухорода бўлиб ўтади.

Мезбонлик нега алмашди?

Қаршининг "Насаф" клуби 13 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган ўйин учун майдон масаласини регламентда белгиланган муддатда (ўйин бошланишига 20 кун қолгунга қадар) ҳал қила олмаган. Шу сабабли, 13 апрель кунги баҳс "Насаф"нинг номинал мезбонлиги остида Бухоро футбол академияси стадионида ўтказиладиган бўлди.

Иккинчи даврадаги ўйин-чи?

Мусобақанинг иккинчи давраси доирасидаги жавоб ўйини эса "Бухоро" клубининг номинал мезбонлиги остида Бухоро шаҳрида (ёки клуб томонидан тақдим этиладиган бошқа стадионда) бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ худди шундай ҳолат Суперлига 3-туридаги "Машъал" — "Қизилқум" ҳамда 4-туридаги "Сўғдиёна" — "Пахтакор" учрашувларида ҳам кузатилган эди. Лига клублардан бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун регламент талабларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг