UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0

24 июн 19:15
Янгиликлар

Футбол

"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?

Теглар :  Насаф
Суперлига пешқадами ҳамда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Насаф" бу мавсум ўз кучини Элит Осиё чемпионлар Лигасида синаб кўради.

Элит ОЧЛда Ўзбекистон учун битта жой ажратилган бўлиб, унда фақат чемпион иштирок этади. Ўзбекистон Кубоги соҳиби "Андижон" эса Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасида қатнашади.

Бугунги кнга келиб Элит ОЧЛда ўйнайдиган барча жамоалар номи маълум бўлиб улгурди. ОФК клубларга квота ажратаётганда Саудия Арабистони билан БААга иккитадан жой берган. Қатар 2+1 кўринишдаги квотага эга бўлган. Яъни, +1 жамоа ўз омадини ўтиш ўйинида синаб кўради. Эронга 1+1 берилган бўлиб, Ўзбекистон ва Ироқ биттадан ўринга эга бўлган.




Ўтган йил бўлгани каби бу мавсум ҳам Элит ОЧЛда Ғарб минтақасида 12та, Шарқ минтақасида ҳам 12та клуб қатнашади. Саудиянинг "Ал Аҳли" клуби Элитнинг амалдаги ғолиби ҳамда БААнинг "Шаржа" клуби ОЧЛ 2нинг амалдаги чемпиони сифатида тўғридан тўғри Элитда қатнашади.

Иштирокчи жамоалар:

1. Саудия Арабистони - "Ал Аҳли" (Элит ОЧЛ ғолиби), "Ал Иттиҳод" (Саудия Про лигаси чемпиони), "Ал Ҳилол" (Саудия Про лигаси вице-чемпиони).
2. БАА - "Шабаб Ал Аҳли" (БАА Про лига чемпиони), "Шаржа" (ОЧЛ 2 ғолиби/БАА Про лига 2-ўрин соҳиби), "Ал Ваҳда" (БАА Про лига 3-ўрин соҳиби).
3. Қатар - "Ал Садд" (Қатар Юлдузлар лигаси чемпиони), "Ал Гарафа" (Қатар Амир Кубоги соҳиби).
4. Эрон - "Трактор" (Эрон Про лига чемпиони).
5. Ўзбекистон - "Насаф" (Суперлига чемпиони).
6. Ироқ - "Ал Шорта" (Ироқ Юлдузлар лигаси чемпиони).




Шунингек, 12-жамоа номи "Ал Дуҳайл" - "Сепахон" ўртасида бўлиб ўтадиган ўтиш ўйинидан сўнг маълум бўлади. Мазкур баҳс 12 август куни Доҳадаги "Абдуллоҳ бин Халифа" стадионида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган, аммо Эрон ва Қатар ўртасидаги сиёсий вазият туфайли учрашув бошқа жойга кўчирилиши мумкин.

Ўтиш ўйини битта учрашувдан иборат бўлади ва ютган жамоа ОЧЛ Элитнинг 12-иштирокчисига айланади. 15 август куни асосий мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Қуръа форматига кўра, жамоалар гуруҳга ажратилмайди. Ҳар бир клуб ўз рақиблари билан уйда ва меҳмонда тўрттадан жами 8та ўйин ўтказади.

ОЧЛ Элит 1-тур учрашувлари 15-16 сентябрга белгиланган. Биринчи босқич якунига етгач, нимчорак финал баҳслари уй-меҳмон тарзида иккита учрашувдан иборат бўлади. Чорак финалдан бошлаб то финалга қадар барча ўйинлар худди ўтган мавсумдаги каби Саудия Арабистонида ташкил этилади.

Х.Холиқов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг