11 ноя 17:15
        Янгиликлар	
	
				
				    Бокс/ММА			    
				 
				
			 
				Навбаҳор Ҳамидова - Осиё чемпиони!
Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етиб бормоқда. 
			Бугун мусобақа доирасида аёллар ўртасида финал баҳслари ўтказилмоқда.
Чемпионатда -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Навбаҳор Ҳамидова финалда кореялик Чои Хонгеунга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Бироздан сўнг -75 кг вазнли боксчимиз Соҳиба Рўзметова ҳиндистонлик Ловлина Боргохаинга қарши рингга кўтарилади. Бир неча кун олдин эса Фарзона Фозилова бронза медалини қўлга киритганди.
            Ҳавола            :         
                    Манба                : olamsport.com
             
			
Фикрлар