UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

02 сен 11:20
Янгиликлар

Футбол

"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви машмашаси давом этади. Нега "Пахтакор" футболчиси узук билан майдонга тушди?

Кеча бўлиб ўтган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви ҳақида жуда кўп ёзилди.

Ўйинда "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Драган Черан қўлига узук таққан ҳолда майдонга тушганини қуйидаги расмда кўриш мумкин. Тўғри футболчи учрашув бошида узук устига махсус лента ўраб чиққан, ўйин давомида лента тушиб кетган.


Хўш, футбол қоидалари нима дейди?

04.Футболчиларнинг Экипировкаси
1.Хавфсизлик
Футболчи хавф туғдирадиган экипировкадан фойдаланмаслиги ёки хавфли нарса киймаслиги керак.
Исталган қимматбаҳо (тақинчоқ, узук, билагузук, зирак, чарм ёки резина лента ва бошқалар) буюмлар тақиқланган ва улар ечилиши шарт. Уларни ёпиш учун ленталардан фойдаланиш мумкин эмас.

Футболчиларни ўйин бошлангунигача текшириб чиқиш керак. Захирадан тушаётганлар эса майдонга тушишдан олдин текширилади. Агар футболчи тақиқланган/хавфли экипировкани ёки қимматбаҳо буюмларни кийса ёки ундан фойдаланса, ҳакам футболчига қуйидаги кўрсатмани бериши керак:
• бу нарсани ечиш
• агар талабни бажара олмаса ёки бажаришни хоҳламаса ўйиндаги кейинги тўхталиш вақтида майдонни тарк этиши
Талабни бажаришга қарши чиққан ёки ўша нарсани қайта кийган футболчи огоҳлантирилиши керак.

Ҳакамлар кўрмай қолгандир дейишга шошилманг. Драган Черан "Локомотив" билан ўйинда ҳам, "Андижон" билан ўйинда ҳам майдонга узук таққан ҳолда майдонга тушган. Балки ундан олдинги ўйинларда ҳам шундай бўлгандир.



Драган Черан кўп гол ураётгани учун ҳакамлар узук билан майдонга тушишига рухсат беришганмикин? Ёки бошқа сабаб бормикин? Кичкинагина узук ҳақида мақола ёзгунча фойдали маълумотлар беринглар дейишингиз мумкин, бизнинг мақсадимиз битта: Қоидалар қоғозда қолиб кетмасин!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг